Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Yangiliklar
  eye                                

Диққат! Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгорлар навбатдаги аттестациядан 07.03.2019 йилда Тошкент ш., Мустақиллик шох кўчаси, 107-уй манзилида ўтказилади. Тел.: (0371) 267-32-53.

aksiyaДавлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2002 йил 7 февралдаги 2002-01-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.  

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда соҳага доир бошқа қонуности ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб киритилган.

Акция ва бошқа қимматли қоғозларни харид қилишдан мақсад фойда олишдир. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, акцияларга ҳисобланган дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. Амалда эса дивидендларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда, айниқса, акциядорлар сони бир неча мингтани ташкил этган акциядорлик жамиятларида. Кўп ҳолатларда асосий сабаб сифатида жамият ва акциядорлар ўртасида алоқа йўқлиги яъни уларни хабардор қилиш ва дивидендларни тўлаб бериш имконияти мавжуд эмаслиги кўрсатилмоқда. Шу туфайли миноритар (майда) акциядорлардан дивиденд тўлаш масаласида мурожаат келиб тушганда ва банк реквизитлари тақдим этилгандагина уларга дивидендлар тўлаб бериш одатий ҳол бўлиб қолган. Ўз навбатида, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасига асосан, қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари ҳисобланади ва улар халқаро тажрибага кўра ўз мижозлари – акция эгалари билан мунтазам равишда алоқада бўлганлиги боис дивидендлар олинишида мижозларига амалий ёрдам кўрсатади.

Номинал сақловчилар сифатида ўз мижозларини корпоратив янгиликлар ҳақида хабардор қилади, ўз вақтида улар номидан жамиятларга дивиденд олиш учун тегишли маълумотлар тақдим этади. Шунга кўра, низомнинг тегишли банди номинал сақловчи сифатида ўз мижозларининг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида, шу билан бирга, қимматли қоғозлар муомаладан чиқарилганда номинал қийматини олишда ёрдам кўрсатиши кераклиги ҳақидаги норма билан тўлдирилди. Шунингдек, инвестиция воситачиси ўз мижозлари тўғрисидаги маълумотларни доимо янгилаб бориши ҳамда уч йил ва ундан ортиқ вақт мобайнида алоқа бўлмаган мижозлар билан ўзаро муносабатларни тиклаш чораларини кўриши талаби киритилди.

2016 йилда Корея биржаси (KRX) билан ҳамкорликда жорий қилинган замонавий фонд бозорининг ягона дастурий-техник комплексида жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри бевосита қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида иштирок этиш имконияти ҳам мавжудлиги, мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда инвестиция воситачиларининг мижозлари битимларни мустақил амалга оширганда ушбу битимлар бўйича мижозларга ҳисоботлар бериши зарурияти қолмади. Шунга кўра, низомнинг бошқа бир бандида қимматли қоғозларга доир битимларни инвестиция воситачиси мижознинг номидан ва ҳисобидан амалга оширганда битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этиши белгиланган.

Низомга киритилган яна бир муҳим янгилик шуки, инвестиция воситачиси ўз мижозларига уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши учун пул маблағлари ва қимматли қоғозлар кўринишидаги карзни бериши мумкинлиги белгиланиб, капитал бозорида маржинал савдоларга йўл очилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдираётган норезидент хорижий инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида инвестиция воситачиси мижоз-норезидент билан тузилган шартномага асосан, қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)да мижоз-норезидентнинг номидан ва ҳисобидан хорижий валюталарни сотиб олиш(сотиш)га тижорат банкларига буюртмалар топширишга ҳақлилиги белгиланди.

Бундан ташқари, фонд бозорида маркетмейкер институтини жорий қилишга тўсиқ бўлаётган нормалар олиб ташланди, яъни инвестиция воситачиси-дилер операцияларни амалга ошираётганлиги ҳақида мажбурий тарзда оммавий эълон бериб бориш ўрнига қимматли қоғозларни сотиб олишга ва сотишга буюртмаларини ҳар куни биржанинг савдо тизимига киритиши кифоялиги белгиланди. Ўз навбатида, инвестиция воситачиси (дилер) ўзининг ва савдолар ташкилотчисининг веб-сайтида сотиб олинаётган ва сотилаётган қимматли қоғозларнинг минимал ва максимал сонини эълон қилишга ҳақлилиги кўрсатиб ўтилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг мазкур буйруғи билан айрим янги талаблар жорий қилинаётганлиги, тадбиркорлик субъектларига ички тартиб-қоидалари ва амалиётини қайта кўриб чиқиши учун вақт талаб этилиши инобатга олиниб, ушбу буйруқ эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач (кириб келаётган йил баҳордан) кучга киради.

Ойдин ЛАТИПОВА.

Источник: "Бизнес-Daily медиа"

Attachments:
Download this file (147_2.pdf)Yuklash[pdf]159 kB
  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech