Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Yangiliklar
  eye                                

Диққат! Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгорлар навбатдаги аттестациядан 07.03.2019 йилда Тошкент ш., Мустақиллик шох кўчаси, 107-уй манзилида ўтказилади. Тел.: (0371) 267-32-53.

2019 йилнинг 8 феврал куниОлий Мажлис Сенатида БМТ Тарққиёт дастури кўмаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш Агентлигининг халқаро молия институтлари (ЕТТБ, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, JICA ва Осиё тараққиёт банки) ваколатхона раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур учрашувда Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш Агентлиги ва “Тошкент” Республика Фонд биржаси вакиллари иштирок этдилар.

IMG 3439

Кун тартибидаги масалаларда Ўзбекистон ҳукуматининг капитал бозорини ривожлантириш Агентлигини шакллантириш ва уни янада ривожлантириш бўйича стратегик муҳим қарори муҳокама қилинди. Агентлик директори Отабек Назиров Ўзбекистон капитал бозоридаги мавжуд вазият ҳақида тўхталар экан, мамлакатнинг молиявий экотизимида учраётган асосий муаммолар, қонунчилик тўсиқлари ва унинг амалга оширилмаган салоҳияти ҳақида гапириб ўтди.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрэйзер БМТнинг ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиришга ёрдам беришга доимо тайёрлигини билдирди. ХФИ ваколатхоналари раҳбарлари ҳам Агентлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида идоралараро дастурий гуруҳни шакллантиришга, шунингдек, халқаро экспертларни жалб этишга тайёрликларини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда фонд биржасидагикорпоратив қимматли қоғозлар (акция ва б.) бўйича биржа келишувларининг умумий ҳажми 687.9 млрд. сўмни ташкил этган.

Учрашув сўнгида капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги раҳбари Ўзбекистон молия бозорларини ислоҳ қилиш, барча қонун ва қонуности ҳужжатларини инвентаризация қилиш, Агентликнинг институционал салоҳиятини ошириш, барча тегишли идораларни мунтазам жалб қилишга босқичма-бочқич ва тизимли ёндашиш ҳамда иқтисодиётнинг молиявий секторларидаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун мустаҳкам пойдеворни шакллантириш таклифини билдирди.

  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech