Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
Yangiliklar
  eye                                

Диққат! Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгорлар навбатдаги аттестациядан 07.03.2019 йилда Тошкент ш., Мустақиллик шох кўчаси, 107-уй манзилида ўтказилади. Тел.: (0371) 267-32-53.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид 274 банддан иборат давлат дастури тасдиқланди. 

Мазкур Дастурда молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, улар орасида қуйидагилар капитал бозорини ривожлантиришга йўналтирилган:

  • молия бозорлари, шу жумладан фонд бозори, давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозори ва ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш;
  • қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш;
  • давлат акция пакетларини “бир акция – бир лот” тамойили асосида сотиш тартибини жорий қилиш;
  • йирик марказий халқаро депозитар-клиринг тизимлари (EuroClear, ClearStream) ҳамда Миллий рақамловчи агентликлар ассоциацияси (ANNA) билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
  • Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” рейтингидаги 2020 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг “миноритар акциядорлар ҳимояси” йўналишида 20 талликка кириш чораларини кўриш;
  • акциядорлик жамиятлари фаолиятида миноритар акциядорлар иштирокини ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоясини кучайтириш;
  • давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарини бошқаришни тубдан такомиллаштириш;
  • юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини танқидий кўриб чиқиш, хусусан “унитар корхона” шаклини бекор қилиш;
  • давлат ва хўжалик бирлашмалари улуши мавжуд бўлган айрим акциядорлик жамиятларини акциялар пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф (IPO ва SPO) асосида сотиш.

Хусусан, Дастурнинг 64-бандида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш белгиланган бўлиб (муддат: 01.04.2019й.), унда:

  • капитал (фонд) бозорининг миллий иқтисодиётдаги мавқеини ҳамда инвестицияларни жалб этишдаги ролини ошириш, биржа савдоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш;
  • соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органи фаолиятини халқаро ташкилотлар, хусусан Қимматли қоғозлар бўйича комиссияларининг халқаро ташкилоти (IOSCO) тамоийлларига мослаштириш;
  • маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларига жаҳонда тан олинган идентификация кодларининг (ISIN, CFI) бевосита Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилишини назарда тутиш қайд этилган.

    Шунингдек, Дастурнинг 66-бандида йирик марказий халқаро депозитар-клиринг тизимлари (EuroClear, ClearStream) ҳамда Миллий рақамловчи агентликлар ассоциацияси (ANNA) билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш белгиланган (муддат: 01.05.2019й).

    Бундан ташқари, Дастурнинг 75-бандида акциядорлик жамиятлари фаолиятида миноритар акциядорлар иштирокини ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоясини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш белгиланган бўлиб (муддат: 01.07.2019й.), унда :
  • АЖ аффилланган шахслари билан битим тузишга нисбатан талабларни кучайтириш;
  • қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган даромадларни (дивиденд, фоиз) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари орқали тўлаб бериш механизмини жорий қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши мажлисларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан иштирок этиш;

АЖ фаолиятида юзага келадиган муҳим фактларни қимматли қоғозлар биржа котировкалаш варағига кирган ва (ёки) акциядорларнинг умумий сони 50 нафардан ортиқ АЖ томонидан ошкор этилиши назарда тутиш қайд этилган.

Маълумот учун: 2018 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қимматли қоғозларга ҳисобланган дивидендларни ва бошқа даромадларни, шунингдек облигацияларни сўндириш пайтида уларнинг номинал қийматини тўлаш Марказий депозитарий ва номинал сақловчилар орқали амалга ошириш ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида махсус веб-сайтда бюллетенларнинг электрон шаклини тўлдириш йўли билан овоз бериш ва иштирок этиш ҳуқуқларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ўрнатилган тартибда киритилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги ПФ-5635-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги фармонининг матнини юклаб олиш мумкин

  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech