Welcome to uz   Click to listen highlighted text! Welcome to uz Powered By GSpeech
MARKAZ ISHTIROKIDAGI TADBIRLAR
  eye                                

2018 12 21 15h07 58Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан қимматли қоғозлар бозорига оид қонунчиликка айрим киритилган ва киритилаётган ўзгартиришлар мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинар “Тошкент” Республика фонд биржаси, “Elsis-Savdo” АЖ, “Fond bozorining axborot-resurs markazi” ДУК, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ходимлари иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган семинарда алоҳида эътибор қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда инвестиция воситачилари (диллерлар) томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилмаслиги ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга қаратилди.

Шунингдек, семинарда “Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги (рўй. №1658, 22.02.2007й.), “Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги (рўй. №1682, 26.05.2007й.) ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида”ги низомларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан муҳокамалар ўтказилди ва фикр алмашилди.

Семинар якунида қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди ва фикр алмашишди.

Qimmatli qog`ozlar bozorini
 muvofiqlashtirish va rivojlantirish
markazining Axborot xizmati

  • 
O'zbekiston Davlat Portal
  • O'zbekiston Qimmatli qog'ozlar markaziy depozitariysida
  • International Organization of Securities Commissions
  • Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali
  • O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
  • 
RFB Toshkent style=
  • Davlat Raqobat qo'mitasi
  • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning virtual qabulxonasi
  • Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo'yicha davlat inspeksiyasi
  • 
Milliy qonunchilik bazasi
  • O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
  • strateg
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech